28 May 2024, 16:01 Oʻzbekiston

Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди

Узун туманида изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.

Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди

Ўзбекистон–Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.

Хусусан, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.

Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра ушбу археологик топилмалар эрадан аввалги II эранинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон–Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Mashhur yangiliklar