Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Санкт-Петербург номи берилади
Шунингдек, кузда Тошкентдаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасида Ленинград ёдгорлигини ўрнатиш ишлари якунланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлган Россия президенти Владимир Путинга Янги Тошкент кўчаларидан бири «Санкт-Петербург» деб номланиши ҳақида маълум қилди.
«Ажойиб! У энг гўзал кўча бўлади», деб жавоб берди Россия президенти. Ўзбекистон расмийлари ташаббусига губернатор Александр Беглов ҳам муносабат билдирди.
«Ушбу қарор шаҳримиз учун катта шараф ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳри билан яқин, дўстона муносабатларимиз рамзидир. Ўзбекистон билан шериклик Санкт-Петербургнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади», — деди шаҳар раҳбари.
Ўтган ҳафта Смолнийда Александр Беглов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов билан учрашди. Шаҳарлар Санкт-Петербург ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади. 2024 йил апрел ойида Тошкентда Санкт-Петербург кунлари бўлиб ўтди, шу йилнинг кузида Санкт-Петербургда Тошкент кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, кузда қамалда қолган Ленинграддан эвакуация қилинган аҳолини қабул қилган ўзбек халқига ҳурмат ва ленинградликларнинг жасорати хотираси сифатида Тошкентдаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасида Ленинград ёдгорлигини ўрнатиш ишлари якунланиши керак.
Мавзуга оид хабарлар:
Rossiyada o‘zbekistonlik erkak balandlikdan yiqilib halok bo‘ldi Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади Россияда қийналиб қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам берилди