27 May 2024, 14:53 Oʻzbekiston

Тошкент вилоятида 10 кун муддатда Жанубий Корея тажрибаси асосида кўчат экилади

Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари штат бирликлари доирасида «Яшил келажак боғи» бўлимлари фаолияти ташкил этилади.

Тошкент вилоятида 10 кун муддатда Жанубий Корея тажрибаси асосида кўчат экилади

Тошкент вилоятида амалга оширилаётган Жанубий Корея тажрибаси асосида кўчат экилиши 10 кун муддатда таъминланади. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг бу борадаги тегишли қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Жанубий Корея тажрибаси асосида Нурафшон ва Бекобод шаҳарлари, Ўрта Чирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан жами 34 гектар ер майдони 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилади.

Ҳар 1 гектар ер майдони учун маҳаллий буджетдан 100 миллион сўм маблағ ажратилади ва томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Шунингдек, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари штат бирликлари доирасида «Яшил келажак боғи» бўлимлари фаолияти ташкил этилади.

Бунда, ерни тайёр ҳолга келтириб, дарахт экишга хоҳиши бўлган аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратиб, ҳар бир дарахт кўчат эккан шахс номига тамғаланади. Дарахтларни парваришлаш учун ободонлаштириш бошқармаси штатлари доирасидаги ҳар 1 гектар учун бир нафар ходим бириктирилади.

Mashhur yangiliklar