Самарқандда 70 ёшли маст эркак Nexiaʼда ўқувчи қизни уриб юборди
Эркак бундан бир йил олдин ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, транспорт воситасини бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди.
Қайд этилишича, кўнгилсиз ҳодиса ўқувчи қиз мактабдан қайтаётганида содир бўлган. Оқибатда қизнинг қўли цинган ва у операция қилинган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у жабрланувчи қизга ёрдам кўрсатган, шифохонага олиб борган. «Иккинчи марта ичмайман, машина ҳам ҳайдамайман», — дейди эркак.
Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган эркак бундан бир йил олдин ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган.
Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Нарпай туманида ҳоким алмашди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди