Британия мингдан зиёд сайёҳни Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг исломий меъморчилик, буддизм, этно ва тоғ туризми салоҳиятига бағишланган видеоматериаллар намойиш қилинди.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг етакчи сайёҳлик компанияси Explore Worldwide директори Саймон Гроув билан учрашув ўтказди.
Дунё хабарига кўра, мулоқот чоғида Британиядан сайёҳларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш ва 2024 йилда улар учун мамлакатни жозибадор йўналиш сифатида таништириш масалалари муҳокама қилинди.
Хориж томонига мамлакат тарихий шаҳарларининг туризм салоҳияти, сўнгги йилларда барпо этилган жаҳон стандартлари асосидаги меҳмонхоналар, ички транспорт инфратузилмаси, овқатланиш масканлари ҳамда хорижий сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг исломий меъморчилик, буддизм, этно ва тоғ туризми салоҳиятига бағишланган видеоматериаллар намойиш қилинди.
Музокаралар натижасида Explore Worldwide билан ҳамкорликда Британияда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, вебинарлар ўтказиш, шунингдек, жорий йил давомида 1000 дан зиёд сайёҳларни мамлакатга юбориш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Британияга ишга юборилган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар Британия шифохоналарига ишга жалб қилиниши мумкин Давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ташкил этилади