21 May 2024, 13:48 Oʻzbekiston

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида янги юк самолётлари қатнови йўлга қўйилади

Шу йил июнь ойи охири — июль ойи бошида Ўзбекистон ва Латвия ўртасида биринчи юк ҳаво қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида янги юк самолётлари қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистон элчихонаси маълумотга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт ҳажмини ошириш доирасида Fly Khiva маҳаллий авиакомпанияси бош директори Дилшод Хўжаев бошчилигидаги делегациянинг Латвияга ташрифи ташкил этилди.

Тегишли вазирлик ва идораларда, шунингдек, Рига аэропортида халқаро ҳавода юк ташиш департаменти раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Латвия томони мамлакатлар ўртасида юк ташиш алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.

Томонлар Болтиқбўйининг бошқа йирик шаҳарларига кенгайтирилган ҳолда Ўзбекистон–Латвия йўналиши бўйича халқаро юк ҳаво ташувларини йўлга қўйиш масаласини биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.

Янги ҳаво қатнови Ўзбекистондан Латвия ҳамда Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига мева-сабзавот, тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишда муҳим йўналишга айланади.

Mashhur yangiliklar