Самарқанд ва Наманганда электробуслар ҳаракати йўлга қўйилади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) лойиҳани молиялаштириши кутилмоқда.
Самарқанд ва Наманганда электробуслар ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин. Лойиҳа ЕТТБ томонидан молиялаштирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, 14–16 май кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ЕТТБ йиғилиши ва бизнес-форумида транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров ЕТТБ Евроосиё инфратузилма департаменти раҳбарияти билан музокара ўтказди.
Унда Самарқанд ва Наманган учун электробусларни сотиб олиш бўйича мандат ҳужжатларини имзолаш ҳамда Транскаспий транспорт йўлаги таркибига кирувчи 4Р160 «Урганч – Манғит» (70 км) автомобил йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини молиялаштириш масалалари муҳокама этилган.
Музокаралар якунида «Самарқанд электр автобуслари» ҳамда «Наманган электр автобуслари» лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштириш тўғрисида мандат хатлари имзоланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Samarqandga 100 ta elektrobus olib kelinadi Тошкентда электробус ва 2 та енгил машина ҳайдовчилари жанжаллашди