Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлгани айтилмоқда
Эроннинг турли манбалари мамлакат президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Раисий ва вертолётда бўлганларнинг ўлими, хусусан, Эроннинг Mehr агентлиги томонидан тасдиқланган. Шунингдек, исмини ошкор этмаган Эрон расмийси Reuters билан суҳбатда шу ҳақда маълум қилди.
Бундан олдин Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пирҳусайн Коливанд давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида қутқарувчилар ҳалокат жойида омон қолганларни топмаганини айтганди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Малик Раҳматий ва Табриз вилояти имоми Али Ҳошим вертолётнинг йўловчилари бўлган.
Вертолёт якшанба куни Эрон шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудда, Озарбойжон ва Туркия билан чегарага яқин жойда қулаган.
Қидирув-қутқарув ишлари ноқулай об-ҳавога қарамай, тун бўйи давом этди: Эрон оммавий ахборот воситалари ҳалокат содир бўлган ҳудудда ёмғир ёғаётганини хабар қилди. Вертолётни қидиришда Эрон армияси ҳам иштирок этган.
Tasnim агентлиги хабарига кўра, ёниб кетган вертолёт маҳаллий вақт билан эрталаб соат олтиларда топилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Germaniyadagi Eronning barcha bosh konsulxonalari yopilmoqda Eron havo hududi yopilgani sabab bir qancha aviareyslar yo‘nalishini o‘zgartirdi Isroil Erondagi harbiy obyektlarga havo hujumlarini uyushtirdi Eron Saudiya Arabistoniga urush bilan tahdid qildi Eron havo hududini yana 9 soatga yopdi