Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг 30 млн сўм пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан гумондорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Тошкентда яшовчи аёл Н.Д. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 30 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Т.А. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи Т.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган Н.Д.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритган. Сўнг унда сақланган 30 млн сўм пулларни ўзлаштириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Pavel Durov Telegram video platformaga aylanishini aytdi Telegram foydalanuvchilari ogohlantirildi Telegram Qozog‘istonda ofis ochadi Telegram’ga 10 ta yangi funksiya qo‘shiladi Yaqin Sharqdagi keskinlik sabab Telegram faoliyatida uzilishlar bo‘ldi