Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Мазкур қонун билан Солиқ кодексига фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар камайтирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
![Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/05/VGtuJSNLIJ6skRG954a7ydjqZKfjuU.jpg)
Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
Киритилаётган ўзгартиришга кўра, солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жавобгарлик янада либераллаштирилмоқда.
Хусусан, мазкур қонун билан Солиқ кодексига фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар камайтирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек, товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартиб-қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизини ташкил этади.
Мазкур ҳуқуқбузарлик молиявий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, жарима миқдори 20 фоизни ташкил этиши белгиланмоқда. Аввал тадбиркорлар ушбу қонунбузилиш ҳолати учун охирги ҳисобот чорагида эга бўлган соф тушумни жарима шаклида тўлашга мажбур бўлаётган эди. Эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни янада мақбуллаштиришга ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади. Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Беш ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди Сенатнинг аралашувидан сўнг Ўзбекистонга лифтларни олиб кириш муаммоси ҳал бўла бошлади Ўзбекистонда мажлисларда узрли сабабларсиз қатнашмаган депутатлар ваколати муддатидан илгари тугатилиши мумкин ДХХ қатор ҳудудларда солиқ ходимларини қўлга олди Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди
Сўнгги янгиликлар
![Сурхондарёда прокурор пора олаётганда тезкор тадбирда ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/VBYWAq2VPTDueIHjdE1aMvFIB_Hsf4pg-300x200.jpg)
![«Фотон» АЖ устав капиталидаги 85,6 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/H3N5m3Tn-d4attpBoE5cSGYNV_icfGq5-300x225.jpg)
![Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/sDYYSGrHqCUtlNIdzOXGH1jsB62h12-u-300x168.jpg)
![Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/SxcgN_Geqm_inxlUCf2p1plcl4AXGpB--300x169.jpg)
![Ўзбекистон 5 ойда хорижга қанча тонна мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.12.23-300x169.jpg)
![Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/yxr_Hk-9dYdpyfA7e9BF1stMm9UA8LPR-300x191.jpg)
![Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июль куни ёмғир ёғиши мумкин](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.07.59-300x194.jpg)
![Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.02.26-300x200.jpg)