1 Fevral 2023, 00:40 Layfstayl

Ҳамдам Собиров «Йилнинг энг яхши хонандаси» бўлмаганидан хафами?

Хонанда интернетда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди.

Ҳамдам Собиров «Йилнинг энг яхши хонандаси» бўлмаганидан хафами?

Хонанда Хамдам Собиров йилнинг энг яхши эркак хонандаси деб топилмаганидан хафа эканлиги ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.

Тошкентда 28 январь куни «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев мазкур тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси деб топилди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Хамдам Собиров мазкур номинацияни қўлга киритмаганидан, буни Жалолиддин Аҳмадалиев эгаллаганидан хафа эканлиги ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалди. Хонанда ўз саҳифасида мазкур миш-мишларга аниқлик киритди.

«Кўпчилик мени Жалолиддин олгани учун хафа бўляпти, деб ўйлабди. Лекин бу мутлақо нотўғри фикр. Аксинча, мен жуда хурсанд бўлдим ва ўз овозимни бериб бўлгандим. Бир инсонга фикр билдиришдан олдин ўйланг. Сизнинг гапингиз билан кимдир яхши, кимдир ёмон бўлиб қолмайди», — дейди Хамдам Собиров.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Xamdam Sobirov (@xamdam__sobirov)

Mashhur yangiliklar