31 Yanvar 2023, 21:31 Iqtisod

Ўзбекистон биржасида ўтган ҳафтадаги вазият қандай бўлди?

23—29 январь кунлари Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг барча савдо платформаларида 2,31 трлн сўмлик товарлар сотилган.

Ўзбекистон биржасида ўтган ҳафтадаги вазият қандай бўлди?

Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг барча савдо платформаларида 23—29 январь кунлари 2,31 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 16,2 фоизга кўпдир.

Бунда сотувларнинг:

  • 88,1 фоизи — биржа савдолари;
  • 0,3 фоизи — кўргазма-ярмарка савдолари;
  • 11, фоизи — электрон давлат харидлари;
  • 0,3 фоизи — авторақамларнинг онлайн аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 651,0 млрд сўмни ташкил қилди.

Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида буджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 48,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 632 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,7 млрд сўмни ташкил қилди.

Mashhur yangiliklar