16 May 2024, 14:25 Oʻzbekiston

Тошкент метрополитени ходими пора олаётган вақтида ушланди

Тошкентда пора олган метрополитен ходимига жиноят иши қўзғатилиб, у ҳибсга олинди.

Тошкент метрополитени ходими пора олаётган вақтида ушланди

«Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходими Х.Н. фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 000 000 сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган.

Ушбу шахс фуқародан 1 000 000 сўм миқдорда пора олаётган вақтида, ИИВнинг Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва «Тошкент метрополитени» ДУК «Режим тартибини таъминлаш» хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.

Х.Н.га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг 168-моддасининг 3-қисми б-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.

Mashhur yangiliklar