Венгрия Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга сармоя киритади
Венгрияда инвестиция ва венчур капитали соҳасида илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори Акром Умаров Венгрияга сафари давомида Обуда университети профессори Чаба Арендаш билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда Дунё.
Обуда университети Венгриянинг венчур капиталининг асосий маркази ҳисобланади. Учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли ишбилармонлик ҳамкорлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция ва венчур капитали соҳасида илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Музокаралар натижасида Обуда университети томонидан венчур капитали соҳасида тақдимот ўтказиш, Венгрия томонининг Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга сармоя киритиш тўғрисида келишувларга эришилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Qashqadaryoda “Cobalt”ni tosh bosib qolishi oqibatida Vengriya fuqarolari vafot etgani maʼlum boʻldi Vengriyada Alisher Navoiy byusti o‘rnatildi Shaxmat bo‘yicha O‘zbekiston terma jamoasining Olimpiadaga boradigan tarkibi ma’lum qilindi Венгрия Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилиш имкониятини ўрганмоқда Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий маркази ташкил этилди