Фарғонада тадбиркор 716 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Қўштепа туманида мева-сабзавотларни сақлаш музлатгичидаги хатолик сабаб корхонанинг 716 млн сўмлик электр энергияси истеъмоли ҳисобга олинмагани маълум бўлди. Қоидабузарга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органларга тақдим этилди.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида ҳисоблагичдаги хатолик сабаб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.
Инспекция ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказган. Унда Қўштепа туманида фуқаро Х.Т.га қарашли мева ва сабзавотларни сақлаш учун ташкил этилган музлатгичда электр ҳисоблагичнинг уланиш схемалари хато улангани маълум бўлган.
Электр таъминоти корхонаси томонидан 716 миллион 429 минг сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда бир ойда энергиядан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 600 та иш расмийлаштирилди Ҳудудларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди Тошкент шаҳри ва Хоразмда ўз уйида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди Ўзбекистонда мингдан зиёд энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилди «Ўзэнергоинспекция» кўрсатмаларини бажармаган 500 дан ортиқ масъулга маъмурий иш расмийлаштирилди