31 Yanvar 2023, 17:28 Iqtisod

Ўзбекистон Марказий банки 34 тонна олтин сотиб олди

Жаҳон Олтин кенгаши 2022 йил бўйича ҳисоботни эълон қилди.

Ўзбекистон Марказий банки 34 тонна олтин сотиб олди

Жаҳон олтин кенгаши 2022 йил охирида Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини 34 тоннага оширганини маълум қилди.

Унга кўра, регулятор 2022 йилни қимматбаҳо метал сотувчиси сифатида бошлаган ва уни харидор сифатида якунлаган. Қирғизистон ва Тожикистон Марказий банклари ҳам олтин захираларини мос равишда 6 ва 4 тоннага оширган.

Умуман олганда, дунёнинг турли мамлакатлари Марказий банклари тўртинчи чоракда 417 тонна, иккинчи ярим йилликда эса 862 тонна олтин сотиб олди.

WGC экспертлари 2022 йилда олтин сотиб олишда тартибга солувчиларни белгиловчи иккита асосий омилни таъкидладилар: инқироз даврида унинг самарадорлиги ва қимматбаҳо метал инқироз даврида узоқ муддатли қиймат захираси ҳисобланади.

Mashhur yangiliklar