Жиззахда ресторанда безорилик содир этган 9 нафар шахс қўлга олинди
Суд қарори билан гумонланувчилар майда безорилик ҳамда ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбдор деб топган.
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шароф Рашидов тумани ва Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи 9 нафар шахс қўлга олинди.
Қайд этилишича, ушбу шахсларнинг барчаси Жиззах шаҳридаги 5 та тунги клубда иш бошқарувчи, ҳисобчи, иш юритувчи, қўриқчи вазифаларида фаолият юритиб келган. Улар воқеа юз берган кечаси «Мирзо Улуғбек» маҳалласида жойлашган ресторанда «нима сабабдан кечаси фаолият юритяпсизлар?!» баҳонасида безорилик содир этилган.
Улар идишларни синдириб, овқатланиш шохобчаси масъулларига босим ўтказишга уринган. Ўз навбатида жабрланувчиларнинг мурожаати асосида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан қонунбузарларни қўлга олиш чоралари кўрилган.
Суд қарори билан гумонланувчилар майда безорилик ҳамда ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаганликда айбдор деб топган ва уларнинг барчасига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид хабарлар:
Raqobat qo‘mitasi umumiy ovqatlanish korxonalarida o‘rganish o‘tkazdi Restoran va kafelarga QQSning bir qismi keshbek shaklida qaytariladi Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди Жиззахда ҳам машина ёниб кетди Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди