Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 39 ёшли Б.Р. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 11 млн 719 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли Х.З. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.З. Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Х.З.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Pavel Durov Telegram video platformaga aylanishini aytdi Telegram foydalanuvchilari ogohlantirildi Telegram Qozog‘istonda ofis ochadi Telegram’ga 10 ta yangi funksiya qo‘shiladi Yaqin Sharqdagi keskinlik sabab Telegram faoliyatida uzilishlar bo‘ldi