10 May 2024, 20:20 Oʻzbekiston

Сурхондарёда корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарёда корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида корхонанинг 1,7 миллиард сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Денов туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда «Д.» ва «Б.И.» МЧЖ бозорининг масъул шахслари 1,2 миллиард сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган Исузу русумли иккита юк автомашинасини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзларининг номига хусусийлаштириб олгани аниқланган.

Ушбу автомашиналар МЧЖга хизмат кўрсатмаган бўлсада, масъуллар банк филиалидан кредит маблағи учун МЧЖнинг патта пуллари ҳисобидан 678 миллион сўм тўлаб, 1,7 миллиард сўмини талон-торож қилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar