9 May 2024, 08:53 Oʻzbekiston

Олмалиқда хонадонга кириб қолган эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаро хонадонига бир бош дала эчкиэмари кириб қолгани аниқланди. Жонивор Экология вазирлиги ходимлари томонидан очиқ табиатга қўйиб юборилди.

Олмалиқда хонадонга кириб қолган эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро хонадонига эчкиэмар кириб қолгани бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Мурожаат бориб ўрганилганда жонивор бир бош дала эчкиэмари экани, унга ҳеч қандай жароҳат етказилмагани маълум бўлган. Эчкиэмар саломатлиги яхши бўлгани сабабли аҳоли яшаш жойидан узоқ, эчкиэмарлар яшаши учун мос келадиган ҳудудга қўйиб юборилган.

«Хонадонингизга «Қизил китоб»га киритилган, ноёб, йиртқич жониворлар кириб қолса ёки шу ҳолатга гувоҳ бўлсангиз, Экология вазирлиги ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилинг», — дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar