7 May 2024, 15:30 •Oʻzbekiston
Сурхондарёда кузатилган кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди
Шеробод туманида кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқалмаслиги учун улар дезинфекция қилиб кўмилган.
Ижтимоий тармоқларда бир гала қўйлар жасадини юк машинасидан чуқурликка тўкиб кетилаётгани бўйича хабар эълон қилинди. Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29-30 апрел, 1 май кунларида ёғингарчиликнинг кўп бўлиши оқибатида Шеробод туманининг Боғиобод маҳалласи ҳудудига кучли сел келган. Оқибатда маҳалладаги қишлоққа адирликдан келган кучли сел қўрадаги 360 бош қўйни нобуд қилган.
Мурожаатда кўрсатилган ҳудудда ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан вазият назоратга олиниб, нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун улар дезинфекция қилиб кўмилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Surxondaryoda onasidan yashirilgan 9 yoshli qiz otasining kiyim javonidan topildi Farg‘onada sel oqimi ko‘chalarni qum-shag‘alga to‘ldirdi O‘zbekistonning 4 viloyatida sel kelishi xavfi e’lon qilindi Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди, уларнинг бири ҳалок бўлди
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22