3 May 2024, 14:53 •Oʻzbekiston
Тошкентда Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда мамлакат элчихонасининг янги биноси очилди.
3 май куни Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Жараён Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида амалга оширилди.
Икки мамлакат бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишилди.
«Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров мамлакатлар ва қардош халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экди. Улар элчихондаги фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг расмий очилиши бўлиб ўтади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Soʻnggi yangiliklar
YIning O‘zbekistondagi yangi elchisi o‘z vazifasiga kirishdi
11 Sentabr 2024, 19:26O‘tgan 7 oyda salkam 765 mingta yangi ish o‘rni hisobotlarga qo‘shib yozilgani aniqlandi
11 Sentabr 2024, 18:21Oʻzbekistonda qoramollarda yuqumli kasallik avj olgani haqida xabarlar tarqaldi
11 Sentabr 2024, 17:37Tojikiston fuqarolari Rossiyaga bormaslikka chaqirildi
11 Sentabr 2024, 16:53Qirgʻiziston Prezidenti oʻzbekistonlik boks murabbiyiga Tracker sovgʻa qildi
11 Sentabr 2024, 16:18Sud Botir Qodirovni Sherali Jo‘rayevning o‘g‘li deb topdi
11 Sentabr 2024, 15:40Termizdagi “zapravka”larga vaqtincha gaz yetkazib berilmaydi
11 Sentabr 2024, 15:03Namanganda 426 mln soʻmlik elektrdan noqonuniy foydalangan savdo doʻkoni aniqlandi
11 Sentabr 2024, 14:33