Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганликда гумонланмоқда
Янги Наманган туманида 68 ёшли эркак кўчада ўйнаётган 7 ёшли қизни машинасига чиқариб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда 7 ёшли қизга 60 ёшли эркак таҳдид қилиб, ўзининг ғаразли ниятини амалга оширгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олди.
Янги Наманган туманида яшовчи Ф.О. (аёл) ички ишлар органларига ўз аризасида 2024 йил 27 март куни вояга етмаган қизи (2017 йилда туғилган) Ж.С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И.Б. (эркак, 1956 йилда туғилган) қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини билдирган.
Ушбу воқеа юзасидан жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ТБ томонидан И.Б.га нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирга тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттириши, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekistonda ombudsman to‘g‘risidagi qonun qabul qilindi O‘zbekistonda ombudsmanga yangi huquq beriladi Rossiyada mehnat qulligidan qochgan ayol O‘zbekistonga olib kelindi Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда Ўғлини калтаклаб, ўзи билан бирга кетишга мажбурлаган ота 5 суткага қамалди