1 May 2024, 11:02 Iqtisod

Солиқ органларига тадбиркорлар ҳудудига киришга рухсат берилиши мумкин

Бу «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Солиқ органларига тадбиркорлар ҳудудига киришга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда солиқ органларига 2024 йил 1 июлдан солиқ тўловчи ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин.

Бу ҳақда «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Унга кўра, қуйидаги ҳолатлар аниқланган тақдирда тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда бизнес омбудсманни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда белгиланган тартибда сайёр текширувларини ўтказиш ваколати берилади:

  • тўлов интизомига риоя қилмаслик, шу жумладан назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши тартибини бузиш, харидорга фискал чек бермаслик;
  • ишчи ходимлар сонини яшириш;
  • ер қаъридан фойдаланишда солиқ қонунчилигини бузиш.

Йирик солиқ тўловчилар сонини оптималлаштириш ва ҳудудий солиқ инспекцияларининг фаолиятини кучайтириш мақсадида йирик солиқ тўловчи тоифасига ўтиш учун йиллик товар айланмасининг амалдаги чегараси 170 миллиард сўм этиб белгиланади ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик соҳасидаги тўловчилар ва «шароб савдо» корхоналари маъмурчилиги ҳудудий солиқ бошқармаларига ўтказилади.

Mashhur yangiliklar