Зоҳиднинг ҳозирги аҳволи бўйича маълумот берилди (видео)
Хонанда рафиқасининг айтишича, премьера қилиниши кутилаётган клип автоҳалокатдан олдин олинган.
«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид Рисқиевнинг рафиқаси Камола Ортиқова унинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берди.
Камола Ортиқова бу ҳақда ўз саҳифасида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда аҳволи анча яхши, лекин қўл ва оёқлари ҳали 100 фоиз ишламаяпти. Аввалроқ хонанда клип премьера қилиши айтилганди, Камола Ортиқованинг таъкидлашича, бу автоҳалокатдан олдин олинган, энди премьера қилинади.
«Ҳар доим маълумот беришга ҳаракат қиламан. Лекин уйдагилар қачон рухсат берса ўшанда маълумот бера оламан, чунки бу оилавий масала. Ҳозир аҳволи анча яхши, Худога шукур. Сизлага катта салом айтди. Ҳар бирингизнинг хабаринггизни ўқийди. Ҳали 100 фоиз ўзига келганидан кейин, сочлари ўсганида, оёқ-қўллари тўлиқ ишлаганида сизларга алоқага чиқади.
Ҳозир шифокорлар назоратида, ҳар куни даволанишда. Ҳаммаси яхши бўлади, ўйламанг. Бу ҳаммамизга дарс бўлди, сизларга ҳам дарс бўлсин. Фақат дуо қилинг, илтимос. У ижодга қайтади. Қачон қайтишини аниқ айта олмиман мия қачон ўз ўрнига тушганда ҳаммаси ўзига келади. Клипга келсак, клип аллақачон олинган эди. Энди унинг устида ишлашяпти», — дейди Камола Ортиқова.