30 Aprel 2024, 12:08 Oʻzbekiston

Тошкент марказидаги кўчада асфальт ўпирилиб тушди

Пойтахт марказидаги Истиқбол кўчасида асфальт ўпирилиб тушди. Ҳодисага иссиқлик қувурида авариявий ҳолат юз бергани сабаб экани айтилмоқда.

Тошкент марказидаги кўчада асфальт ўпирилиб тушди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Истиқбол кўчасида асфальт ўпирилиб тушгани ҳақида маълумот тарқалди.

Хабарларга илова қилинган фотосуратларда автомобиль йўли ўртасида катта чуқурлик пайдо бўлганини кўриш мумкин.

Миробод тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан изоҳ тақдим этди. Билдирилишича, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб борган.

Қайд этилишича, чуқур атрофи ўраб олинган. Муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Натижаси бўйича яна хабар эълон қилинади.

Mashhur yangiliklar