Қирғизистонда паспортини йўқотиб, пулсиз қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан йил бошидан буён 300 га яқин ватандош хотин-қизлар ва талабаларга консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилди.
Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан вақтинча ишлаш учун хорижга чиқиб кетган ватандош хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2022 йилда Қирғизистонда вафот этган турмуш ўртоғининг ўлими тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатларини олиш учун Ўш вилоятига келиб, ўзининг паспорти ва шахсий буюмларини йўқотган ҳамда пулсиз қийин аҳволда қолган 1968 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Р.га консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилди. Жумладан, унга ватанга қайтиш гувоҳномаси тўловсиз расмийлаштирилди ва Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам берилди.
Бош консулхона маълумотига кўра, жорий йилнинг бошидан буён 300 га яқин хотин-қизларга ва ўзбекистонлик талабаларга турли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Мурожаатларнинг аксарияти хорижий мамлакат визасини расмийлаштириш, рўйхатдан ўтиш, ватанга қайтиш гувоҳномаси олиш, шунингдек, оилавий-маиший муаммолар, фарзандлар ёки мол-мулкни тақсимлаш ва бошқа масалаларга оид бўляпти.
Бош консулхона ҳузурида консуллик округига кирувчи Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фаол, тадбиркор, ижодкор, ташаббускор хотин-қизлар, талаба ёшлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Мазкур ишчи гуруҳ кўмагида турли байрам тадбирлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Қирғизистон Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импортини оширади Қирғизистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши кутилмоқда Наманганда салкам 80 млн рублни Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган эркак 5 йилга қамалди Қирғизистон Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўйишга қизиқиш билдиряпти Қирғизистон ўз фуқароларига Россияга бормай туришни тавсия қилди