Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди
Март ойида Ўзбекистон 1,35 млрд долларлик, йил бошидан буён эса 2,66 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.
2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 млрд доллар ёки 6,2 фоизга кўп.
Олтинни ҳисобга олганда, экспорт 10 фоизга — 6,38 млрд долларгача ошди, олтинсиз экспорт эса 3,65 млрд долларга етди (+7,4 фоиз). Импорт 9,44 млрд долларгача (+3,8 фоиз) ошди.
Ташқи савдо тақчиллиги бироз қисқарди ва 3,05 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 232,2 млн долларга кам.
Биринчи чоракда олтин экспорти 10,5 фоизга ошиб, 2,66 млрд долларни ташкил этди (2023 йилнинг биринчи чорагида 2,41 млрд доллар бўлган). Бу мамлакат умумий экспортининг 41,7 фоизини ташкил этади.
Март ойида 1,35 млрд доллардан ортиқ қийматдаги ёки февраль ойидаги билан (1,32 млрд доллар) деярли бир хил миқдорда олтин экспорт қилинди.
Март ойида олтин котировкалари бир унция учун 2055 доллардан 2246 долларгача (+9,3 фоиз) кўтарилди ва тарихий рекорд қийматларни янгилашда давом этмоқда. Мисол учун, 19 апрелда нархлар 2410 доллардан ошди.
Мавзуга оид хабарлар:
Qirg‘iziston ko‘mir eksportini yarim yilga chekladi O‘zbekiston oktyabr oyida 833 mln dollarlik oltin sotdi O‘zbekiston oltin ishlab chiqaruvchi davlatlarning yetakchi o‘ntaligiga kirdi O‘zbekiston 10 oyda qiymati salkam 25 mln dollarlik tuxum eksport qildi Oʻzbekistondan Rossiyaga eksport qilingan pomidorlarda virus aniqlandi