Туркияда юрган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
Туркияда фирибгарлар ўзини полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, хориждан келган шахсларни чув тушириш ҳолатлари кўпаётгани айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркияда юрган ўзбекистонликларни фирибгарларга чув тушмасликлари учун огоҳликка чақирди.
Маълум бўлишича, сўнгги пайтларда Туркия ҳудудида фирибгарликнинг бир неча тури кенг тарқалмоқда. Бунда фирибгарлар асосан хорижий давлатлар фуқароларини чув туширишга уринмоқда.
Жумладан:
- онлайн савдо орқали берган буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго харажатларини ундириш;
- телефон орқали ўзини полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, сизнинг ҳисобингиздан хориждаги жиноий ёки террорчи гуруҳларга тўлов амалга оширилганини айтиб, асл жиноятчини ушлаш мақсадида янги бир ҳисобрақамига пул ўтказиш.
«Бундай фирибгарлар ўзингиздан маълумотларни олиб, ўзингизга қарши ишлатиши, фирибгарлик ва ишонтиришда психологик воситалардан фойдаланиши юзасидан ҳаракат қилаётгани маълум бўлмоқда. Ватандошларимиздан онлайн равишда берилган буюртмани бекор қилишда белгиланган тартибда (iade) қайтариш, телефон орқали ўзини полиция, суд, махсус куч ходими деб таништирган шахсларга маълумот бермаслик, ўрнатилган тартибда чақиришларини талаб қилишларини тавсия этиб қоламиз», — дейилади консуллик огоҳлантириш мурожаатида.
Мавзуга оид хабарлар:
Turkiyada qarindoshi tomonidan fohishalikka majburlangan qiz O‘zbekistonga qaytarildi Fuqarolarga qarzdorligini “nol” qilib berishini aytgan gazchi va hisobchi ushlandi Surxondaryoda 19 kishini chuv tushirgan firibgar qamaldi Toshkentda fuqaroni xorijga ishga yuborishni vaʼda qilgan shaxs ushlandi Teraktdan so‘ng Turkiyadagi o‘zbekistonliklar hushyorlikka chaqirildi