Ўзбекистон ва Қатар трансафғон темирйўли қурилишини жадаллаштириш ниятида
Икки томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Қатар давлати бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Бош вазир Муҳаммад Ол Соний Ўзбекистон етакчисига Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Икки томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда. Октябрь ойида Ўзбекистонда Қатар маданияти ҳафталиги бўлиб ўтади. Қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини тезроқ яратиш муҳимлиги қайд этилди.
Трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазиятнинг жиддий кескинлашаётгани юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этишни бошлайди Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади Ўзбекистонда Қатар маданияти ҳафталиги бўлиб ўтади Ўзбекистон ва Қатар миллий кутубхоналари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади