29 Yanvar 2023, 22:55 Layfstayl

Юлдуз Усмонова Озодбек Назарбековга мурожаат қилди (видео)

«Яхши инсон бўлсангиз, яхши раҳбар ҳам бўлишингиз керак», — дейди хонанда ўз мурожаатида.

Юлдуз Усмонова Озодбек Назарбековга мурожаат қилди (видео)
Кадр: YouTube

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековга мурожаат қилди.

Юлдуз Усмонова Озодбек Назарбековга раққосалар юзасидан мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда пичоққа илинадиган ҳеч ким йўқ, саҳнада «қариб қолган» раққосалар ҳамон рақс тушмоқда. Хонанда уларни танқид қилиши раққосаларга хуш келмаган.

«Маданият вазири Озодбек Назарбековга мурожаатим бор. Яхши инсон бўлсангиз, яхши раҳбар ҳам бўлишингиз керак. Яхши инсон бўламан деб гапирмасангиз, кейин кеч бўлади. Давлатдан пул ажратиляпти, ҳомийлардан пул бериляпти. У ерда алоҳида ансамбль, бу ерда алоҳида ансамбль ташкил этиляпти, аммо пичоққа илинадиган ҳеч ким йўқ. Мен давлатнинг байрамида ҳам ўйинчиларга қарайман. Мен уларга ичимдагиларни айтганман, аммо гапларим ёқмаяпти. Саҳналарда қариб қолган раққосалар ўйнаяпти. Санъат жуда бешафқат, раққосалар 32 ёшида нафақага чиқади. Бу дегани 15-25 ёшгача раққоса босиб ишлаши керак. Агар шу гапларимни тарсаки деб қабул қилишадиган бўлишса, иккинчи томонига ҳам уришга тайёрман. Мен уларнинг ўнгланишини истайман.

Барча давлат ташкилотлари Маданият вазирлиги ва санъаткорларни ҳурмат қилишларини сўрайман. Санъаткор кўчадаги масхарабоз эмас, Юлдуз ва бошқа санъаткорлар ўз-ўзидан катта саҳнага чиқиб қолгани йўқ. Шунинг учун ҳам кейинги пайтларда бошқа давлат ташкилотларига бошқача кўз билан қарайдиган бўлдим. Сизлар санъаткорни қандай ҳурмат қилаяпсизларки, кейин биздан нимани кутяпсизлар. Улар ўз ишини, биз эса ўз ишимизни қилайлик. Қаерда кўргансиз прокуратура ансамбль тузиб ўйинга тушиб юрганини?! Тўрт сўм қистириб юбор, биз бориб қўшиғимизни айтиб келамиз. Қўйинглар энди, машшоқчиликни машшоқчилар қилсин», — дейди хонанда Юлдуз Усмонова.

Mashhur yangiliklar