«Activist» лойиҳаси муаллифи ЙТҲга учради
Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида «Activist» лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ЙТҲга учради. Унинг машинасига орқадан юқори тезликда келган Monza урилган.
12 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида «Activist» лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров бошқарувида бўлган BYD автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Блогернинг сўзларига кўра, у 61 км/соат тезликда кетаётганида орқасидан бир йўналишдаги Monza юқори тезликда унинг машинасига урилган. Ҳожиакбар Носировнинг ўзига жароҳат етмаган, машина техник шикастланган.
Cоат 22:20 да Янги Ўзбекистон кўчасида 19 ёшли ҳайдовчи И.Қ. бошқарувидаги Monza, 27 ёшли Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ва 31 ёшли А.А. бошқарувида бўлган Cobalt автомашиналари тўқнашган.
Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди