Январь–март ойларида шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 221 киши қамоққа олинди
Шу даврда оилавий зўравонлик содир этган 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1-чорагида шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан судланганларнинг 97 нафарига жарима жазоси, 221 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан 40 нафар шахс судланиб, уларнинг 13 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 27 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Мавзуга оид хабарлар:
Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди Самарқандда аёл ўз қарамоғидаги 13 ёшли қизни калтаклаб келгани айтилмоқда Тошкентда йўловчи аёлнинг оёғини ушлаб, шилқимлик қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалди Қашқадарёда ўсмир қиз отаси унга ва синглисига шилқимликлар қилаётганини айтди