Тошкент супермаркетларида айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди
7 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) Тошкентдаги йирик супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини ўрганди.
Қайд этилишича, МҲТИ мутахассислари апрель ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиққан.
Мониторинг натижалари 6 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатган. Шундай қилиб, лимон нархи 18,8 фоиз, бодринг нархи 17,6 фоиз, тухумнинг нархи 17,3 фоиз, бананнинг нархи 13,5 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 6,8 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 5,4 фоиз пасайган.
Шунингдек, 8 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, шакар, карам, маргарин, кунгабоқар ёғи. 7 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлган. «Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkent supermarketlarida ayrim mahsulotlar narxi arzonlashdi