11 Aprel 2024, 10:59 Oʻzbekiston

Тошкентда савдо растасида ёнғин содир бўлди

Толариқ кўчасида жойлашган очиқ павилён тарзда жиҳозланган савдо растасида 30 квадрат метр майдонда эски буюмлар ёнган.

Тошкентда савдо растасида ёнғин содир бўлди

10 апрель куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани туманида ёнғин юз берди.

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, «Янгиқўрғон» МФЙ Толариқ кўчасида жойлашган очиқ павильон тарзида жиҳозланган савдо растасида 30 квадрат метр майдонда эски буюмлар ёнган.

Тошкент шаҳар ФВБга соат 22:55 да хабар келиб тушиб, айтилган манзилга ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 23:00 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да қуршаб олинган ва соат 23:09 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Mashhur yangiliklar