11 Aprel 2024, 09:56 •Oʻzbekiston
«Яшил макон» баҳорги мавсумида 127 миллион туп дарахт экилди
2024 йилнинг апрель ойигача 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилган.
«Яшил макон» баҳорги мавсумида бутун республикада 127 миллион тупдан ортиқ дарахт экилган. Ҳар бир вилоятга 8-10 миллион туп атрофида кўчат ўтқазилган.
2024 йилнинг 9 апрель ҳолатига кўра, республика бўйлаб «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 127 миллион тупдан ортиқ дарахт экилган.
Вазирлик маълумотига кўра, республиканинг ҳар бир вилоятида 8-10 миллион туп атрофида дарахт экилганини кўриш мумкин:
- Қорақалпоғистон Республикасида – 8 млн 469 минг туп;
- Фарғона вилоятида – 10 млн 241 минг туп;
- Наманган вилоятида – 10 млн 113 минг туп;
- Қашқадарё вилоятида – 10 млн 580 минг туп;
- Бухоро вилоятида – 10 млн 40 минг туп;
- Андижон вилоятида – 9 млн 862 минг туп;
- Навоий вилоятида – 8 млн 973 минг туп;
- Сурхондарё вилоятида – 10 млн 247 минг туп;
- Хоразм вилоятида – 9 млн 339 минг туп;
- Самарқанд вилоятида – 10 млн 244 минг туп;
- Жиззах вилоятида – 9 млн 913 минг туп;
- Тошкент вилоятида – 10 млн 159 минг туп;
- Сирдарё вилоятида – 8 млн тупдан ортиқ
- Тошкент шаҳрида – 569 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазилган.
Эковазирликнинг маълумот беришича, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йилнинг апрель ойигача 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилган. Бу йилги баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган эди.
Мавзуга оид хабарлар:
Navoiyda ko‘chatlatlarni qarovsiz qoldirgan 53 nafar mas’ul jarimaga tortildi Суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга баҳорда 600 минг тупдан ортиқ кўчат экилди Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди Тошкент шаҳрининг 12 туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган
Soʻnggi yangiliklar
Toshkent supermarketlarida ayrim mahsulotlar narxi arzonlashdi
20 Sentabr 2024, 11:57Rossiya asal narxini pasaytirish uchun O‘zbekistondan asalari olmoqda
20 Sentabr 2024, 11:25Ilon Mask Ramzon Qodirovning Cybertruck elektromobilini “o‘chirib qo‘ydi”
20 Sentabr 2024, 10:48Jizzaxda Lacetti yoʻl chetidagi toʻsiqqa urilib, pastlikka tushib ketdi
20 Sentabr 2024, 10:15Toshkentda issiqlik va issiq suv tariflari oshiriladi
20 Sentabr 2024, 09:40Surxondaryodagi xonadonda qoʻlbola yogʻ ishlab chiqarish holati fosh etildi
20 Sentabr 2024, 08:50“Oʻzgidromet” 20-sentyabr kuni kuzatiladigan ob-havo prognozini eʼlon qildi
20 Sentabr 2024, 07:22Farg‘onada kelin sarpolarini MIB orqali qaytarib oldi
19 Sentabr 2024, 19:21