11 Aprel 2024, 09:23 Oʻzbekiston

Тез ёрдамда 3 ой ичида энг кўп чақириқ қайси ҳудуддан келгани очиқланди

Тез ёрдам хизматига энг кам чақириқ Навоий вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти ва Бухоро вилоятида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди.

Тез ёрдамда 3 ой ичида энг кўп чақириқ қайси ҳудуддан келгани очиқланди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь–март ойларида тез ёрдам хизматига жами 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Республика тез тиббий ёрдам маркази директори маълум қилди.

Қайд этилишича, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 2 миллион 205 минг 296 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар — 812 минг 247 та ва туғуруқлар — 19 минг 114 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар:

  • Тошкент шаҳри — 330 919 та;
  • Фарғона вилояти — 326 436 та;
  • Андижон вилояти — 300 279 та;
  • Тошкент вилояти — 289 533 та;
  • Наманган вилояти — 271 791 та қайд этилган.

Тез ёрдам хизматига энг кам чақириқ Навоий вилояти (90 434 та), Сирдарё вилояти (107 180 та), Жиззах вилояти (116 878 та) ва Бухоро вилоятида (150 852 та) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (156 015 та) кузатилди.

Mashhur yangiliklar