Жалолиддин Аҳмадалиев Зулайҳо Бойхоновани ноқулай вазиятга солиб қўйди (видео)
Ҳолат хонандага миллий мукофот топширилаётган пайтда содир бўлган.
Тошкентда 28 январь куни «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев Зулайҳо Бойхоновани ноқулай вазиятга солиб қўйди.
Унда юксак санъат асарлари, сермаҳсул ижод намуналари, истеъдодли юлдузлар, маданият ва санъат ривожи учун ўз ҳиссасини қўшаётган ижодкорлар орасидан «Янги Ўзбекистон юлдузлари»ни танлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда Жалолиддин Аҳмадалиев йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси, деб топилди. Хонандага мукофотни Зулайҳо Бойхонова топширди. Мукофот топшириш вақтида Жалолиддин Аҳмадалиев Зулайҳо Бойхоновани ноқулай вазиятга солиб қўйди. У устазода хонанда қўлини узатган вақтида қўл бермай елкасини тутган. Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.