Давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ташкил этилади
Сенат ва Қонунчилик палатаси аъзолари ҳамда республика давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ва стажировкаларини ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Global Partners Governance (GPG) нодавлат нотижорат ташкилоти директори Мэтт Картер билан учрашув ўтказди.
GPG стратегик таҳлил ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш, давлат бошқарувини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ва нашрлар, онлайн курслар ва тренинглар хизматини кўрсатиш каби йўналишларда фаолият олиб боради.
«GPG ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўртасида 2021-2022 йилларда бир қатор лойиҳалар амалга оширилган. Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдормиз», — деди Метт Картер.
Учрашув якунида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари ҳамда республика давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ва стажировкаларини ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Британия мингдан зиёд сайёҳни Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда Ўзбекистон элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Британияга ишга юборилган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар Британия шифохоналарига ишга жалб қилиниши мумкин