6 Aprel 2024, 16:33 Oʻzbekiston

Навоий вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди

Подполковник Жасур Абраматов Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.

Навоий вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди

Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи тайинланди.

ФВВ хабарига кўра, подполковник Жасур Абраматов Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.

Тайинловга қадар подполковник Жасур Абраматов Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Mashhur yangiliklar