5 Aprel 2024, 14:21 •Oʻzbekiston
Uzbekistan Airways Россияга кетаётган фуқаролардан ўзлари билан исириқ олмасликни сўради
Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга мамлакатда исириқ гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилганини эслатди. Авиакомпания фуқаролардан ўзлари билан бу ўсимликни олмасликни сўради.
Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга ўзлари билан исириқ ўсимлигини олмасликни эслатди.
Авиакомпаниянинг ёзишича, Россия қонунчилигига кўра, ҳармала (исириқ) гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган.
Исириқни мамлакатга олиб кириш билан боғлиқ барча ҳаракатлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229−1-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади. Ушбу модданинг санкцияси бир миллион рублгача жарима ва 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.
«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан ушбу турдаги ўсимликни қўл юкингизда ва багажда олиб ўтмаслигингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekiston va Pokiston o‘rtasida havo qatnovi tiklanadi Uzbekistan Airways vaqtincha Iroq va Eron havo hududini aylanib oʻtadi Tel-Aviv – Samarqand – Toshkent aviaqatnovi majburiy kechiktirildi UzAirways Mustaqillik bayrami munosabati bilan mahalliy reyslarga 30 foiz chegirma e’lon qildi Дам олиш кунлари маҳаллий йўналишларда қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22