Маҳаллий сайёҳларга кешбэк сифатида қанча пул қайтарилгани маълум қилинди
«Саёҳат учун кешбэк» платформаси билан ишлаш учун Soliq.uz мобил иловасини юклаб олиш, мобил илова хизматидан фойдаланиш учун FaceID орқали шахсни тизимда тасдиқлаш керак.
Туризм қўмитаси Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда янги кешбэк тизимини ишга туширган эди. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида «Саёҳат қил ва кешбэк ишла» шиори асосида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган мамлакат фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилмоқда.
2023 йил давомида Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиққан мамлакат фуқароларига сарфлаган харажатлари учун жами 177 млн сўмдан ортиқ маблағ кешбэк сифатида қайтариб берилган.
Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
- авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- темирйўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
- театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
Маълумот учун, «Саёҳат учун кешбэк» платформаси билан ишлаш учун Soliq.uz мобил иловасини юклаб олиш, мобил илова хизматидан фойдаланиш учун FaceID орқали шахсни тизимда тасдиқлаш керак.
Саёҳат йўналиши ва бошланиш санаси танланади. Кешбэкларни йиғиш учун фискал чекларни сканерлаш орқали авиа, темирйўл ёки автобус билетлари иловага киритилади. Шунингдек, саёҳатдан сўнг «Саёҳатни тугатиш» тугмаси босилади ва йиғилган кешбэк суммалари шахсий маҳаллий банк пластик картасига ўтказилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Restoran va kafelarga QQSning bir qismi keshbek shaklida qaytariladi Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди Ўзбекистонда март ойида қанча кешбэк тасдиқлангани маълум бўлди