3 Aprel 2024, 16:22 •Oʻzbekiston
Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади
2024-2025-ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади.
«Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2024-2025-ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:
- чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;
- математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:
- Кембриж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;
- Президент мактабларида камида 1 йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.
Мавзуга оид хабарлар:
Xorazmda o‘quvchining onasi va o‘qituvchi janjallashdi Buxoro qorovul maktabda fohishaxona tashkil qildi Sirdaryoda ikki o‘quvchi qiz o‘qituvchi bilan janjallashdi Toshkentda mushukka beshafqatlik qilgan o‘qituvchi ishdan bo‘shadi Toshkentdagi maktabda o‘quvchini kaltaklagan o‘qituvchi 7 sutkaga qamaldi
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22