Сурхондарёда чигит униб чиқди
Вилоят ҳокими олимлар, мутахассислар ва фермерларга барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ўтказиш бўйича топшириқ берди.
Сурхондарё вилояти пахтакорлари 2024 йилда 72 минг гектар майдонда эртапишар ва серҳосил ғўза навларини парваришлайди.
Олинган маълумотларга кўра, шу кунгача чигит экиш учун тайёрланган майдонларнинг қарийб 52 минг гектарига уруғ сепилди. 28 минг гектарга яқин майдонда чигит бир текис униб чиқди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги «Замин оқ олтин» фермер хўжалиги даласида бўлиб, ниҳоллар униб чиққан далаларга ишлов бериш жараёнлари билан танишди.
Тумандаги «Замин оқ олтин» фермер хўжалиги эрта баҳорда 37,6 гектар ерга «СП-1607» навли серҳосил ва тезпишар ғўза уруғини қадаб, ундириб олди. Ҳар гектар ердан ўртача 50 центнердан ҳосил олишни мўлжаллаётган тажрибали фермер воҳада биринчилардан бўлиб, ниҳолларни парваришлашга киришди.
«Пахта миллий бойлигимиз, бошоқли дон тўкин турмушимиз манбаи. Ҳар иккисини ҳам меҳр билан парваришлаб, мўлжалдаги ҳосилни йиғиб олишимиз керак. Лекин дала атрофларидаги бўш ерлардан ҳам оқилона фойдаланишимиз зарур.
Бунинг учун дала четларига ҳудуд иқлимига мос озиқ-овқат экинларини экиб, салмоқли ҳосил етиштирса, қўшимча даромад топса бўлади. Бўш ерлардан бундай усулда фойдаланиш қишлоқда қўшимча иш ўрни яратиш баробарида бозорларимизда нарх-навонинг янада арзон бўлишига олиб келади», — деди вилоят раҳбари.
Вилоят ҳокими олимлар, мутахассислар ва фермерларга пахтадан мўл ҳосил олиш учун ҳозирдан барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ўтказиш юзасидан тегишли таклиф ҳамда тавсияларини билдирди.
Мавзуга оид хабарлар:
Сурхондарё вилояти биринчи бўлиб товар дон топшириш режасини бажарди Сурхондарёда кетма-кет иккинчи кун зилзила кузатилди Сурхондарёда корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди