Замира Бешимова нега отаси ҳақида гапирмайди?
Актриса марҳум отаси учун йиғлай олмаслигини айтиб, сабабини тушунтириб берди.
Актриса Замира Бешимова болалигида нега отасига яқинлаштиришмаганининг сабабини ошкор қилди.
Замира Бешимова «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида отаси билан боғлиқ хотиралар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ҳеч қачон марҳумни эслаб йиғлай олмайди. Сабаби у билан боғлиқ хотиралар деярли йўқ. Отаси сил касалидан вафот этган.
«Кимлардир отаси ўлганида нималарнидир эслаб, йиғлаб гапириб беришади, мен шуни ҳам қила олмайман. Сабаби отам касал бўлган. Кичкиналигимда фақат шифохонада бўлган. Бир марта шифохонага борганим эсимда, 6-7 ёшимда эди.
Шундан сўнг шифокор менинг соғлом ўсишим учун отам билан камроқ мулоқот қилишим кераклигини айтган. Уларнинг сил касали бўлган. Шу сабабли уларни эслаб, бирор нарса айта олмайман ҳам. Лекин бобом, бувимни эслай оламан. Улар ҳам кўп ёрдам беришган. Барибир отанинг ўрнини босиб бўлмас экан», — дейди актриса.