Тошкентда ит эгалари ўртасидаги можаро тажовузга айланиб кетди
Чилонзор туманида алабай эгасининг кўз ўнгида икки қиз сайр қилдираётган бошқа итга ҳужум қилди, шундан сўнг жониворлар эгалари ўртасида жанжал келиб чиқди. Алабайнинг эгаси қизларга таҳдид қилиб, иккисини ҳам урди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида итлар ортидан келиб чиққан жанжал пайтида эркак икки қизга тажовуз ва таҳдид қилиб, уларни урди.
Жабрланувчилардан бирининг айтишича, 26 март куни у синглиси (17 ва 18 ёшли қизлар) билан маҳаллада иккита итини сайр қилдираётган бўлган. Шу пайт улар иккита алабай ити билан юрган эркакни учратган.
«Алабайлардан бири менинг итимга ҳужум қилди ва уни тишлай бошлади. Эгаси бизга югуриб келиб, итимизни бу ердан олиб кетишимизни, унинг кўчасида юрганимизни, «ўз Кореямизга боришимиз»ни айтиб бақирди. Зўрлаш, ўлдириш, мени ва оиламни таъқиб қилиши ҳақида турли таҳдидлар қилди», — деди қиз.
Эркак унинг синглисини тепмоқчи бўлганда қиз унга қараб қичқирган ва ҳолатни суратга олишни бошлаган, бунга жавобан эркак уни урган (видео ракурси ўзгарганига қараганда, қиз ўша вақтда йиқилиб тушган). Сўнг у яна дўқ-пўписа қилган, қизлардан бирининг юзига уриб, бошқасини тепган.
Видеоларнинг бирида навбатдаги тажовуздан сўнг эркак орқага қадам ташлаётиб, шу йўлдан ўтиб кетаётган кекса одамни йиқитиб юборгани кўринади. Воқеа жойида икки нафар ёш бола ҳам бўлган. Жароҳат олган қизларнинг отаси ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилганини айтди.
Мавзуга оид хабарлар:
Bahaybat it tashlangan bolaning ahvoli haqida ma’lumot berildi Toshkentda bahaybat it yosh bolaga tashlanib unga jarohat yetkazdi IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар IT парк резидентига айланади