Тошкентда қурилиши битмаган бинонинг бетон бўлакларидан бири қулаб тушди
Ёлланма ишчилар томонидан объект деворларини демонтаж қилиш пайтида эҳтиётсизликка йўл қўйилиши оқибатида бетон бўлакларидан бири қурилиш майдонидан ташқарига тушган.
Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси Қушбеги кўчасида қурилаётган кўп қаватли уй деворлари шамол натижасида қулаб тушгани ҳақида билдирилган мурожаат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳри Яккасарой тумани КҲАЙ кўчаси 2/1-уй манзилида жойлашган, ертўлага эга саккиз қаватли офис ва умумовқатланиш биноси қурилишида содир бўлган.
Ҳудудий инспекция томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, қурилиш-монтаж ишларининг кўп йиллар давомида молиявий сабабларга кўра тўхтатиб турилгани ва ҳозирда объектда қурилиш ишларини давом эттиришга тайёргарлик кўриш жараёнлари кечаётгани аниқланган.
Ёлланма ишчилар томонидан объект деворларини демонтаж қилиш пайтида эҳтиётсизликка йўл қўйилиши оқибатида бетон бўлакларидан бири қурилиш майдонидан ташқарига тушган. Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа ва қурилишда техника хавфсизлиги талаблари асосида олиб борилиши бўйича масъул шахсларга тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар бериб ўтилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi Toshkentdagi ikkita koʻchada harakat qariyb 20 kunga cheklanadi Toshkentda isitish quvurida avariya yuz berdi Toshkentdagi International mehmonxonasi 26 mln dollarga sotildi