25 Mart 2024, 14:19 Oʻzbekiston

Тошкентда «Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил этилади

МСЗ ҳудудида 2025 йил якунигача 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

Тошкентда «Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил этилади

«Тошкент шаҳрида «Янги авлод» махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида «Янги авлод» махсус саноат зонаси («Янги авлод» МСЗ) ташкил этилади (фаолият юритиш муддати 30 йил).

МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.

МСЗни бошқариш учун масъулияти чекланган жамият шаклида «Янги авлод» бошқарувчи компанияси ташкил этилади.

«Янги авлод» МСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари бошқарувчи компания томонидан Е-аукцион электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.

МСЗ ҳудудида 2025 йил якунигача 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

Mashhur yangiliklar