1 Yanvar 2023, 19:46 Iqtisod

Фарғонада сохта авиачипта сотган шахс ушланди

У 3,5 миллион сўмни картасига ўтказиб олгач, номаълум тарзда ғойиб бўлган.

Фарғонада сохта авиачипта сотган шахс ушланди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Ё.М. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, авиачипта сотиб олишда алданганини маълум қилди.

Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, мурожаатчининг ўғли Россияга мавсумий ишчи бўлиб кетмоқчи экани, аммо Телеграмъда номаълум шахс унга онлайн авиачипта олиб беришига ишонтириб, 3,5 миллион сўмни банк картасига ўтказиб олганидан сўнг номаълум тарзда ғойиб бўлганини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи Ш.А. экани аниқланган. У онлайн авиачипта сарлавҳаси остида сохта эълонлар жойлаштириб, фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг пулларини ўзлаштиргани маълум бўлган.

«Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар турли хилдаги ишончсиз манбалардан келган ёлғон таклифларга алданиб қолманг, эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг», — дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar