Ўзбекистон–Вьетнам қўшма савдо уйи очилади
Форум доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация 18-20 март кунлари расмий ташриф билан Ветнам пойтахти Ханой шаҳрига бўлиб турибди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ташриф доирасида 19 март куни икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон–Вьетнам бизнес форуми ҳамда Б2Б форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.
Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда 100 дан ортиқ йирик ветнам ва ўзбек компаниялари вакиллари қатнашди.
Форум доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди.
Тадбир якунлари бўйича, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувларга эришилди.
Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Вьетнам Савдо-саноат палатаси ўртасида Хошимин шаҳрида Ўзбекистон–Вьетнам қўшма савдо уйини очиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистоннинг Кореядаги Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди Лондонда Ўзбекистон савдо уйи очилиши кутилмоқда